» » Жиззах вилоятида ташкил этилган заъфарон плантациялари босқичма-босқич кенгайтирилади

Жиззах вилоятида ташкил этилган заъфарон плантациялари босқичма-босқич кенгайтирилади

16 октябрь 2024 г 171 Комментарии: 0

BMB HOLDING Бош офисида Ҳолдинг Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда HT Holding компанияси президенти Роберто Туччи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, яна бир корхонанинг муваффақиятли ишга туширилганлигини эътироф этилди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, Жиззах вилоятида ташкил этилган заъфарон плантацияларини босқичма-босқич кенгайтиришни давом эттириш, BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон маҳсулотлари экспорт ҳажмини ошириш ҳамда географиясини кенгайтириш, заъфарон асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни диверсификация қилиш, бу орқали Европа ва АҚШ бозорларига янада чуқурроқ кириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Қолаверса, 2023 йилнинг июнь ойида Президентимизнинг Италияга расмий ташрифи чоғида имзоланган шартномалар ижросини давом эттириш, маҳсулот турларини кўпайтириш ва юқорида таъкидланган йўналишларда ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!