» » USDA Organic сертификатини олиш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда

USDA Organic сертификатини олиш бўйича ишлар қизғин давом этмоқда

13 октябрь 2023 г 232 Комментарии: 0

BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган заъфарон маҳсулотинининг экспорт ҳажмини ошириш ва унинг географиясини кенгайтириш мақсадида Control Union Certifications (Нидерландия) ташкилоти билан ҳамкорликдаги Euro Cert компанияси ёрдамида USDA Organic сертификатини олиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунда Euro Cert компанияси мутахассислари томонидан заъфарон плантациясида маҳсулотни экиш, етиштириш, агротехник тадбирларни ўтказиш, териб олиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнлари ўрганиб чиқилмоқда.

USDA Organic сертификати мамлакатимизда етиштирилаётган заъфарон маҳсулотининг сифати ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мос ҳамда маҳсулот табиий ҳолда етиштирилганлиги тўғрисидаги мувофиқлик сертификати ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу сертификат мамлакатимизда етиштирилган заъфарон маҳсулотини АҚШ бозорига олиб чиқишга ва экспорт бозорини янада кенгроқ қамраб олишга ёрдам беради.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!