» » Жиззах шаҳридаги Sambhram университетига янги бадиий адабиётлар тухфа этилди

Жиззах шаҳридаги Sambhram университетига янги бадиий адабиётлар тухфа этилди

21 октябрь 2024 г 155 Комментарии: 0

Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилиш, ёшларни жисмонан соғлом, маънан етук, кенг дунёқарашли, мустақил фикр юритадиган баркамол инсон сифатида шакллантириш, халқимизнинг тинчлигини ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилишга қодир эканлигига қатъий ишончини янада мустаҳкамлаш,ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш мақсадида Жиззах шаҳридаги Sambhram университетида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши ташаббуси ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси, Ҳарбий прокуратура, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ҳамкорлигида «Миллий армиямиз - Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!»  шиори остида ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят Кенгаши томонидан фестиваль давомида олий таълим муассасасида «Иттифоқ кутубхонаси»ни ташкил этиш мақсадида 500 га яқин энг сара бадиий адабиётлар совға қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!