Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда 812 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган меҳмонхона аниқланди
22 октябрь 2024 г 279 Комментарии: 0
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда «Л.Ф.И» МЧЖ раҳбари Ж.О. жамиятга қарашли меҳмонхонани ўзбошимчалик билан ҳисоблагичдан ташқари газ тармоғига улагани аниқланган. Оқибатда 812,9 млн сўмлик табиий газни яширин равишда талон-торож қилган.
Вилоят прокуратураси томонидан Ж.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қўшимча қилишича, дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!