» » Форишда ҳашар йўли билан маҳалла ички йўллари таъмирланмоқда

Форишда ҳашар йўли билан маҳалла ички йўллари таъмирланмоқда

22 октябрь 2024 г 136 Комментарии: 0

Фориш туманида туман ҳокимлиги ташаббуси билан аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш, маҳаллаларни ободонлаштириш, ички йўлларни таъмирлаш борасида ишлар давом эттирилмоқда.

Бу каби хайрли ишлар туманнинг энг узоқ ва чекка қишлоқ ва маҳаллаларида ҳам амалга оширилаётгани аҳолини узоғини яқин, оғирини енгил қилиб, мамнун этмоқда.

Туманнинг 3-сектор ҳудудидаги «Оқтепа» маҳалласидаги Куйбулоқ қишлоғида ҳам айрим кўчалар кенгайтирилиб, қум-шағал тўкиб текисланмаганлиги аҳоли эътирозига сабаб бўлаётганди.

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан «Оқтепа» маҳалласидаги Куйбулоқ қишлоғида ҳам ички йўлларни кенгайтириш, қум-шағал тўкиб текислаш ишлари ҳашар йўли билан амалга оширила бошланди. Бу ишга мутасадди ташкилотлар бош-қош бўлишмоқда.

Айни кунда Фориш туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ва техника воситалари томонидан «Оқтепа» маҳалласидаги Куйбулоқ қишлоғида ички йўлларни кенгайтириш, қум-шағал тўкиб текислаш ишлари амалга оширилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!