Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Коррупцияга қарши курашиш – давр талаби
23 октябрь 2024 г 200 Комментарии: 0
Коррупция – жамият тараққиётига хавф туғдирувчи жиддий тўсиқ. Унга қарши курашиш эса энг муҳим вазифалардан.
Шундан келиб чиқиб, Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаларининг туман бўлим-филиаллари ходимлари ўртасида ушбу иллатга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш мақсадида мунтазам профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Навбатдаги давра суҳбати Пахтакор туманида ташкил этилди.
Унда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармаси Коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси Б. Абдураимов томонидан «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги ЎРҚ 937-сонли Қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб, унинг ижросини амалга ошириш жараёнида кадастр ходимларининг коррупция, манфаатлар тўқнашуви каби ҳолатларга йўл қўймаслиги юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Шунингдек, меҳнат ва ижро интизоми, одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, аҳоли мурожаатларига масъулият билан ёндашиш каби муҳим масалалар ҳам кун тартибида бўлди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!