Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Дўстлик туманида аҳоли саломатлиги мунтазам давлат назоратида
25 октябрь 2024 г 69 Комментарии: 0
Дўстлик туман прокурори 2-сектор раҳбари Самандар Раззоқов ва "Олтин водий" МФЙ хотин-қизлар фаоли Норгулой Маматовалар ташаббуси билан "Аёллар дафтари"да рўйхатда турувчи, ногиронлиги мавжуд бўлган, туғруқ ёшидаги ва туғруқ давридаги хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказилди.
Ўтказилган тиббий-кўрикда хотин-қизларга сифатли тиббий-муолажа, тиббий профилактик суҳбатлар ва тиббий-диагностика ишлари олиб борилиб, ўзларини қийнаб келаётган касаллик ташхислар қўйилди. Шунингдек, даволанишга муҳтож аёлларга Жиззах вилоят "Соғлом авлод" жамғармаси томонидан бепул дори-дармонлар берилиши таъминланди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!