Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Ёшлар - миллий армиямиз нигоҳида!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди
28 октябрь 2024 г 98 Комментарии: 0
Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ва ҳарбий комендатура томонидан Зомин тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган 60- сонли умумий ўрта таълим мактаб ўқувчи ёшларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида «Ёшлар - миллий армиямиз нигоҳида!» шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик фестивали ўтказилди.
Унда сўзга чиққанлар ёшларга миллий армиямизнинг куч-қудрати, унда яратилаётган кенг имкониятлар, Қуролли Кучларимиз сафларида хизмат қилиш ва олий ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олиш тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.
Фестиваль давомида ташкил этилган қурол-аслаҳалар кўргазмаси, ҳарбий оркестр жамоаси томонидан куй қўшиқлар ёшларда ҳарбийлик касбига ҳурмат ва ғурур туйғуларини янада оширди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!