Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Янги Ўзбекистон» массивига кириш қисмида янги йўл қурилмоқда
31 октябрь 2024 г 86 Комментарии: 0
Жиззах Автомобиль йўллари бош бошқармаси, Ш.Рашидов туман Йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси буюртмачилигида йил якунига қадар бу ҳудудда эни 8 м бўлган 3.7 км йўл фойдаланишга топширилади.
Айни пайтда 6 см қалинликда биринчи қатлам йирик донали асфальт-бетон қопламаси ётқизилди. 2.8 км қисмига навбатдаги босқич 5 см қалинликда майда донали асфальт ҳам қоплаб бўлинди.
Шу йўналишда 1.3 км эни 3 метр бетон қопламали пиёдалар йўлаги ва велойўлак қуриш ишлари бажарилган.
Йўлнинг 1 км қисмида бетон тўсиқ билан хавфсизлик таъминланган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!