Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш юзасидан тарғибот тадбирлари давом этмоқда
01 ноябрь 2024 г 101 Комментарии: 0
Ғаллаорол тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳудудларда куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
«Чоршанба - фавқулодда вазиятлар профилактикаси куни» тадбирлари давомида тумандаги аҳоли хонадонларида фуқаролар ўртасида ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши ҳамда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан профилактик суҳбатлар олиб борилди.
Шунингдек, фуқароларга фавқулодда вазиятлар содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш, иситиш печлари ва дудбуронларни тўғри ўрнатиш, уларнинг доимий созлигига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан тушунчалар берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!