Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳри ҳамда Ш.Рашидов туманида профилактик тадбир ташкил этилди
20 декабрь 2023 г 254 Комментарии: 0
Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Жиззах вилояти бошқармалари Жиззах шаҳри ҳамда Ш.Рашидов туман бўлими (филиали) ходимлари учун Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда профилактик тадбир ташкил этилди.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Жиззах шаҳри ва Ш.Рашидов туман бўлими масъуллари тадбир давомида ҳар бир ходим фаолияти давомида эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатларга, яъни совуқ об-ҳаво шароитида ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, табиий ва ис газидан заҳарланиш ҳамда бошқа турдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича зарур тушунчалар бердилар.
Шунингдек, Жиззах шаҳри ҳамда Ш.Рашидов туман филиали идоравий архивларидаги ҳужжатларни сақлаш бўйича ҳам тегишли тавсиялар берилди.
Бу каби профилактик тадбирлар режа-график асосида қолган туман бўлим ва филиалларида ҳам давом этмоқда.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!