Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Вилоятда туризм соҳасида 2023 йилдава2024 йилнинг 10 ойи давомида туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот
06 ноябрь 2024 г 103 Комментарии: 0
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида туризм соҳасига доир муҳим бўлган 2 та Фармон ва 5та Қарорлари қабул қилинди.
Мазкур Фармон ва Қарорлар билан соҳада йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш, туризм салоҳиятини ошириш Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ва ички туризмни янада ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни белгилаб бердилар.
Бунинг натижасида вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича кўплаб ютуқларга эришдик.
Сайёҳлар оқими бўйича:
Вилоятга 2023йил давомида 145 мингнафар хорижий сайёҳлар ташрифи кузатилган бўлса, 2024йилнинг январ-октябр ойлари давомида395.5 минг нафар (йиллик режага нисбатин 112.8 %) хорижий сайёҳлар ташриф буюришди.
Шунингдек, 2023йил давомида 1,7 млннафар маҳаллий сайёҳлар ташриф кузатилган бўлса, 2024йилнингянвар-октябр ойлари давомида 1 млн 246 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташриф буюришди.(йиллик режа 832 минг йилликрежаганисбатан149.7 %)ташриф кузатилди.
2023йил давомида Туризм хизматлари экспорти 31 млн.долларини ташкил этган бўлса, 2024йилнингянвар-октябр ойлари давомида 57,92млн долларини ташкил этмоқда. (йиллик режа 50 млн.доллар йилликрежаганисбатан114%)
Жойлаштириш воситаларини ташкил этиш бўйича:
2023 йил давомида жами 35 та, 386ўринли жойлаштириш воситалари ишга тушди, шундан, 6та меҳмонхона, 3та хостел, 2 та кемпинг, 24та оилавий меҳмон уйи ҳамда 2та дам олиш маскани фаолияти ташкил этилиб. (йиллик режа 112%)га бажарилган.
2024йилнингянвар-октябр ойлари довомида 27та, 514ўринли жойлаштириш воситалари ишга тушди, шундан, 35ўринли 2 та (мехмонхона) 11 та305ўринли(хостел), 13та 122ўринлиоилавий меҳмон уйи ва 52ўринли 1 та дам олиш зонаси фаолияти йўлга қўйилди. (йиллик режа 26 та йиллик режа 103,8%)га бажарилди.
Вилоятда 2021 йилда 170 та(4 959 ўринли) жойлаштириш воситалари (мехмонхона, хостел, кемпинг ва оилавий меҳмон уйлари) мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 279 тага, ўринлари сони (6925тага) етказилди.
(сўнгги 3 йилда жойлаштириш воситалари сони 1,6 баробарга ва ўринлар сони 1,4 баробарга ошган)
Бугунги кунда хорижий саёҳларни тўлиқ жойлаштириш қувватига эга бўлдик.
Маълумот учун,279та жойлаштириш воситалари, шундан: 25 тамеҳмонхона (890 ўринли), 20 такемпинг оромгоҳ (723 ўринли), 181 таоилавий меҳмон уйи (1 593 ўринли), 29 тахостел ва ўтовли оромгоҳ (674 ўринли), 2 тадам олиш зонаси (98 ўринли) 3 таётоқхони (89 ўринли) 10 таоромгоҳ (1 326 ўринли) ҳамда 9 тасанатория (1 532 ўринли) жойлаштириш воситаларида жами ўринлар сони (6 925 та)га етказилди. |
Туристик компаниялар ва маршрутлар бўйича:
2023 йил давомида 11та туркомпаниялар фаолияти йўлга қўйилиб, 20та янги турмаршрутлар ишлаб чиқилди. Жорий йилнинг ўтган даври давомида15та туркомпания фаолияти йўлга қўйилди ва уларнинг жами сони 43тага етказилди.
Сайёҳларни жалб этиш бўйича:
Вилоятга 2024 йилда 350минг нафар хорижий туристларни жалб қилиш орқали 50млн. доллар туризм хизматлар экспортини амалга ошириш мақсадида туризм салоҳияти юқори бўлган ҳудудларда хорижий ва маҳаллий ташриф буюрувчиларни олиб қолиш бўйича 5кунлик маршурт 7юлдуз туризм халқаси (“туристик учбурчак”) ишлаб чиқилди.
Бундан ташқари вилоятдаги мавжуд экотуризм обектлари бўйлаб 3-5кунлик туризим маршрутлари яратилди.
Шунингдек, вилоятга ташриф буюрган сайёҳларга30та туристик автобуслар ва 57тамикроавтобуслар8та туризм ахборот маркази ва 205та санитария-гигиена шахобчалари туризм хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Туристик объектларга олиб борувчи йўлларга 36та йўл кўрсатгич белгилари ўрнатилди ва 170та туризм объектларида Wi-Fi зонаси ташкил қилинди.
Ишга тушган туризм лойиҳалари бўйича:
2023 йилда туризм соҳасида умумий қиймати 1 трлн 172млрд. сўмлик 52 та лойиҳалар ишга туширилди.
шундан, (4 та меҳмонхона, 12 та туризм дам олиш ва хизмат кўрсатиш маскани, 2 та туристик даволаш соғломлаштириш мажмуаси, 2 та хостел, 2 та оилавий меҳмон уйи, 1 та ижара ётоқхона, 7таумумий овқатланиш ва 1 та мотел) фаолияти йўлга қўйилган.
2024 йилда туризм соҳасида умумий қиймати 742,8млрд. сўмлик 29 талойиҳаларишга туширилиши режалаштирилган.
шундан, (4 тамеҳмонхона,11 татуризм дам олиш ва хизмат кўрсатиш маскани, 2 татуристик даволаш соғломлаштириш мажмуаси, 2 тахостел,2 таоилавий меҳмон уйи,1 та ижара ётоқхона,6таумумий овқатланиш ва 1 тамотел) фаолияти йўлга қўйилиши белгиланган.
Жорий йилнинг ўтган даври давомида 136млрд537млн сўмбўлган 12та инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилган бўлиб 87таянги иш ўрни яратилди.
“Туризм кўчаси”ни ташкил этиш бўйича:
Жиззах шаҳридаги Синдор Ҳамроқулов кўчасида кафе, фаст-фуд, супермаркет, автотураргоҳ, пиёдалар ва велосипед йўлакчалари, бепул Wi-Fiзоналари, туристлар учун ахборот марказиташкил этилиб, туризм кўчасига айлантириш бўйича вилоят ҳокими қарори ишлаб чиқилди ва, узунлиги 600 метр бўлган туризм кўчаси ташкил этилди.
Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 8-10 апрел кунлари Жиззах вилоятига ташрифи давомида Жиззах вилоятидаги Маданий мерос обектларини боғловчи “Туризм ҳалқаси” ишлаб чиқиш ва ушбу халқа бўйича инфратузилма ҳолатини яхшилашбўйича берган топшириқлари ижроси бўйича бугунги кунда жами 31км йўллар, кўприклар ва йўл ўтказгичларни таъмирлаш учун республика бюджетидан10млрд. сўм маблағ ажратилиб,12км шағал 7кмасфалт йўлллар таъмирланди ва 12км асфалт йўл жорий таъмирланди.
Шу билан бирга туризм салоҳияти юқори бўлган Ғаллаорол туманидаги “Узунбулоқ” ҳамда Бахмал туманидаги “Новқа” маҳаллаларигатуризм маҳалласи ёзуви туширилган стеллалар ўрнатилди.
Муҳтарам Президентимизнинг 2022 йил 26 октябрдаги “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оидқўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-412-сонли қарорига мувофиқ Жиззах вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Зомин тумани, “Лайлак уя” массиви ҳудудида Зомин аэропортида30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалинифойдаланишга топширилди.
“Зомин” туристик-рекреацион зонаси ҳудудида “Суффа платоси 2 400” Халқаро умуммавсумий курорти ва “Ўриклисой” туризм мажмуасида “Ўзмиллийбанк” АЖбуюртмаси асосидабунёд этилган,
12та минорали,11дона устундан ташкил топган, мижозларни ташиш учун замонавий дизайндаги 36 та кабинадан иборат,узунлиги2 600метр бўлган (дор йўли укунасидан ташқари)133,3млрд. сўмлик қийматидаги замонавий осма дор йўли фойдаланишга топширилди.
Туризм қишлоғи ва туризм маҳалласи бўйича:
Мухтарам юртбошимизнинг 2023 йил 26 апрелдаги “Республикамизда туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-135-сонлиқарори ижроси бўйича вилоятнинг туризм салоҳияти юқори бўлган Зомин тумани, Дуоба МФЙга“Туризм маҳалласи” мақоми берилди.
Вилоятда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича 2024 йилнинг якунига қадар амалга ошириладиган вазифалар ва аниқрежалар:
Вилоят ҳокимлиги котибият мудири А.Эргашев
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!