Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Ассосиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи давлат буджетига ундирилди
08 ноябрь 2024 г 61 Комментарии: 0
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси «Сирли Олам» масъулияти чекланган жамиятнинг (мақоладаги географик атамалар ўзгартирилди) 2020 йил январь ойидан 2022 йил центябр ойига қадар бўлган фаолият даврида қўшилган қиймат солиғининг тўғри ҳисобланиши ва буджетга тўланиши юзасидан камерал солиқ текшируви ўтказилди.
Текшириш натижасида мазкур ташкилотда Солиқ кодексининг 15-моддаси талабларига зид равишда лозим даражада эҳтиёткорлик қилмаганлиги маълум бўлди.
Шунга кўра жавобгар «Сирли Олам» МЧЖ ва «Бустон АУ» МЧЖ, «Картон Мах» МЧЖ ҳамда “ Қашқир МЧЖлар ўртасида тузилган битимлар асосида «шубҳали» молиявий операциялар амалга оширганлиги фош этилди.
Мазкур жамиятлар томонидан қонунга зид равишда расмийлаштириб берилган ҳисоб-фактуралар «Сирли Олам» МЧЖ нинг солиқ ҳисоботида акс эттирилганлиги натижасида жами 86 миллион 739 минг 130 сўмлик ҚҚС асоссиз ҳисобга олинганлигини кўриш мумкин.
Жорий йилнинг 5 ноябрда «Олий суд» нинг қарорига асосан, вилоят солиқ бошқармасининг даъво талабларини асосли деб топиб, уни тўлиқ қанотлантириб, 86 миллион 739 минг 130 сўм ҚҚСни асоссиз ҳисобга олинганлигидан келиб чиқиб, жавобгардан 86 миллион 739 минг 130 сўм ҚҚСни давлат буджетига ундиришини лозим топди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!