Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Тадбиркорларга газ бўйича ҳисобланган асоссиз 3,7 млрд сўмга яқин маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди
08 ноябрь 2024 г 64 Комментарии: 0
Жиззахда тоғ-кон ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш фаолиятини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари асоссиз қарздорлик ҳисобланганидан норози бўлиб, Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармасига мурожаатлар қолдирган.
Рақобат қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Жиззах вилоятида тоғ-кон ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш фаолиятини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари HUDUDGAZTAʻMINOT АЖ ва унинг AJ ва унинг HUDUDGAZ JIZZAX таъминоти филиали томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганлигидан норози бўлиб, қўмитанинг ҳудудий бошқармасига мурожаатлар қолдирган.
Мазкур мурожаатлар юзасидан қўмита томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, асоссиз ҳисобланган 3,7 млрд сўмга яқин қарздорлик HUDUDGAZTAʻMINOT АЖнинг махсус электрон дастурида ҳисобдан чиқарилиши таъминланиб, тадбиркорларнинг ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!