Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Аёл ҳаётдан рози бўлса, жамиятда файз, оилада хотиржамлик ҳукм суради
08 ноябрь 2024 г 104 Комментарии: 0
Ўз меҳнатида манфаат, интилиш ва изланишларида рағбат ва эътибор борлигига ишонган хотин-қизлар шижоати жуда кўп эзгу ишларга қодир.
Кейинги етти йилда давлат бош ислоҳотчи сифатида бунинг учун зарур ҳуқуқий асослар яратиб, муҳим чора-тадбирларни амалга оширмоқда.
Хусусан, охирги етти йилда бу борада Ҳурматли Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан кўплаб фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Жиззах вилоятида ҳам Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган фармон ва қарорлари асосида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, вилоятда бошпанасиз, оғир турмуш шароитига тушиб қолган, уй-жойга муҳтож бўлган 118 та нафар хотин-қизларга 14,4 млрд сўм маблағ ҳисобига уй сотиб олиб берилди, 448 нафарига уй сотиб олиш учун 286 млрд сўм бошланғич тўловлари тўлаб берилди.
Бундан ташқари, охирги 4 йилда (2021-2024 йилларда) 18,0 млрд.сўм давлат буджетидан маблағ ажратилиб, 121 нафар боқувчисини йўқотган, вояга етган етим болалар тўлиқ давлат ҳисобидан уй билан таъминланди.
Хотин қизларнинг жамиятдаги ўрнини янада мустаҳкамлаш ва доимий ижтимоий ҳимоясини таъминлаб бориш борасида 2021 йилдан бошлаб янгича «Аёллар дафтари» тизимида ишлар олиб борилмоқда.
2021 йилда «Аёллар дафтари»нинг 1 ва 2-босқичида 47 662 нафар,
2022 йил 3-босқичида 21 659 нафар, 2023 йил 4-босқичида 38 004 нафар хотин-қизлар ва 2024 йил 5-босқичида 35 413 нафар жами 4 йил давомида 142 738 нафар хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун барча манбалар ҳисобидан 150,9 млрд сўм маблағ сарфланди.
Жиззах вилоятида 2024 йилда 35 505 нафар хотин-қизлар «Аёллар дафтари»нинг 5-босқичига киритилиб, ҳозирги кунда 35 505 нафари (100%)нинг муаммолар ҳал этилишига эришилди.
Бир сўз билан айтганда, бу янги тизим замиридаги муҳим жиҳат: Юртимиз хотин-қизларига бахт улашиш, уларнинг ҳеч кимдан кам бўлмай қадр топиб, ислоҳотлардан мамнунлик туйғуси билан яшашларига замин яратишдир.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!