Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой тумани ҳокими Хитойлик инвесторлар билан келгусидаги режалар борасида музокаралар олиб борди
18 ноябрь 2024 г 75 Комментарии: 0
Пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий қилиш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишларини йўлга қўйиш орқали пахта-тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажмлари ва даромадни ошириш мақсадида Арнасой тумани ҳокимлигида Хитойлик инвесторлар билан учрашув ўтказилди.
Мазкур учрашувда Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов ва Хитой Халқ Республикасининг “China Xinjiang Hongtai Seed Industry Technology Co.Ltd” компаниясининг вакиллари билан келгусида туманда хитой чигити ва технологиялари орқали пахта етиштириш самарадорлигини ошириш борасида томонлар музокаралар олиб борди.
Музокаралар чоғида дастлаб ноябрь – декабрь ойларида туман фермерлари ўртасида семинар ташкил этиш ва 2025 йилда туманда хитой технологиялари орқали хитой пахтасини етиштириш ва юқори ҳосилдорлик олишнинг қулайлиги юзасидан кўламли тушунчалар бериш кўзда тутилди.
Шунингдек, туманда қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш борасида хитой технологиялари асосида хитой чигитини қўш-қатор қилиб экишнинг афзалликлари мутахассислар томонидан таҳлилий қилиб кўрсатиб берилди.
– Пахта етиштиришда ердан унумли фойдаланиш пахта ҳосилдорлиги учун энг муҳим омиллардан бири саналади, -дейди “China Xinjiang Hongtai Seed Industry Technology Co.Ltd” компанияси мутахассиси.– Ҳозирда Арнасой туманидаги деҳқон фермерлар томонидан ҳар бир гектар майдонга 110 мингта чигит экилаётган бўлса, қўш-қатор қилиб экиш орқали кўчатлар сони 250 мингтага оширилади. Натижада 50 центнердан ҳосил олишга ҳам эришилади.
Музокаралар чоғида келгусида туманда пахта экишдан тортиб ҳосилни йиғиб олишгача бўлган хитой техникаларни ишлаб чиқаришни ҳамда пахтани қайта ишлашни кенг йўлга қўйиш борасида келишиб олинди.
Шунингдек, 2024 йилда туманда 9 минг гектар пахта майдонларининг 985 гектарига тажриба асосида хитой чигити экилганлиги ва ўртача пахта ҳосилдорлик 45-50 фоизга етганлиги боис, 2025 йилда бу кўрсатгич 50 фоизга оширилиши келишиб олинди.
Шу боисдан хитой чигити ва технологиялари орқали етиштирилган пахта ҳосилдорлиги юқори бўлганлигини инобатга олиб, Хитойлик инвесторлар билан бўлган музокаралар айнан келгусидаги режалар келишиб олинди.Албатта бундан кўзланган мақсад ҳам туманда юқори пахта ҳосилдорлигига эришишдир.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!