» » “SUGʻDIYONA WOMEN” – ЎЗБEКИСТОН ЧEМПИОНИ

“SUGʻDIYONA WOMEN” – ЎЗБEКИСТОН ЧEМПИОНИ

19 ноябрь 2024 г 62 Комментарии: 0

Футбол бўйича 17 ёшли қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Чемпионатда 17 ёшгача бўлган қизлардан ташкил топган саккиз жамоа тўрттадан икки гуруҳга бўлиниб, ғолиблик учун кураш олиб борди. «Б» гуруҳида Жиззахнинг “SUGʻDIYONA WOMEN” жамоаси «Бухоро-W» жамоасини 5:1, «Севинч- W» жамоасини 2:0, «Арал-W» жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 9 очко тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Ярим финалда “SUGʻDIYONA WOMEN” жамоаси «А» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Тошкентнинг «Бунёдкор-W» жамоасини 4:2 ҳисобида енгиб, финалга йўлланма олди.

Ярим финал ўйинларида «А» груҳида биринчи ўринни қўлга киритган Олмалиқнинг ОКМК-Wомен жамоаси қизлари «Б» гуруҳида иккинчи поғонани банд этган Қашқадарё вилоятининг «Севинч-Wомен» клуби қизларини пенальтилар церийасига кўра 3:1 ҳисобида енгиб, финалга чиқди.

ОКМК-Wомен ҳамда “SUGʻDIYONA WOMEN” ўртасидаги финал баҳсининг 32-дақиқасида жиззахлик Дилнура Маматқулова томонидан киритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа Ораста Тожибоева бошчилигидаги У-17 “SUGʻDIYONA WOMEN” жамоаси Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Учинчи ўрин учун кечган баҳсда эса Қаршининг «Севинч-W» клуби Тошкентнинг «Бунёдкор-W» қизларини пенальтилар церийасида 5:4 ҳисобида мағлуб этди.

У-17 Ўзбекистон чемпионати ёпилиш маросимида Жиззахнинг “SUGʻDIYONA WOMEN” клуби қизларига чемпионат кубоги ҳамда олтин медаль тантанали равишда топширилди. “SUGʻDIYONA WOMEN” жамоаси бош мураббийи Ораста Тожибоева чемпионатнинг «Энг яхши мураббийи», Дилнура Маматқулова эса «Энг яхши ўйинчи» номинациялари бўйича ғолиб бўлишди.

—Жамоамизнинг ғалабасига Умида Матқурбонова, Меҳрангиз Хамидова,Хумора Урозбоева, Сожида Ҳайитбоева, Дилнура Маматқулова, Дурдона Акромова, Рухшона Усарова, Рамина Юсупова, Маржона Хужанова, Чарос Йўлдошева, Лазиза Жумабоева, Манзура Равшанова, Зилола Омонбоева, Мафтуна Достонова, Висола Маллаева, Райхона Ортиқова, Моҳинур Абдухафизова, Зебинисо Рахматиллаева, Сожида Улуғбекова сингари футболчи қизлар катта ҳисса қўшдилар,—дейди жамоа бош мураббийи Ораста Тожибоева.—Чемпионатга футболчиларни тайёрлашда менга мураббий Нодира Туронова яқиндан ёрдам берди. Ҳар бир учрашувга пухта ҳозирлик кўрдик. Ярим финал ва финал баҳслари жуда оғир кечди. Энг муҳими мен ёшларни ғалаба сари руҳлантира олдим. Футболчиларимизнинг иродаси ва маҳорати яна бир бор синовдан ўтди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча вилоятимиз раҳбарларига жамоамиз номидан миннатдорлик билдираман.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!