Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида жойларда қандай ишлар амалга оширилмоқда
19 ноябрь 2024 г 66 Комментарии: 0
Жиззах вилоятида куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасида жойлардаги аҳоли яшаш манзиллари ва ижтимоий соҳа объектларида қандай ишлар амалга оширилмоқда.
Шароф Рашидов тумани «Оқтош ота» МФЙ ҳудудидаги «Янги Ўзбекистон» массивида қурилаётган кўп қаватли уйлар учун қиймати 51,2 млрд.сўм бўлган қозонхона ҳамда қиймати 8,7 млрд.сўм бўлган 5,5 км иссиқлик тармоқлари қурилиб фойдаланишга топширилди.
Вилоятда бугунги кунда 558 та умумтаълим мактаблари, 239 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 225 та соғлиқни сақлаш муассасалари мавжуд.
2024/2025 куз-қиш мавсумига тайёрлаш борасида 9 та мактабгача таълим ташкилоти, 11 та умумтаълим мактаблари, 7 та соғлиқни сақлаш муассасалари жорий таъмирланди.
Шунингдек, Жиззах шаҳридаги Жиззах Давлат педагогика университетига қарашли 1-сонли Талабалар турар жойи биноси жорий таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!