Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Тадбиркорлар учун навбатдаги ўқув-семинар ташкил этилди
20 ноябрь 2024 г 60 Комментарии: 0
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида навбатдаги ўқув-семинари ташкил этилди.
Пахтакор тумани Халқ қабулхонаси мажлислар залида ташкил этилган ушбу семинарда вилоятнинг Дўстлик, Пахтакор, Мирзачўл, Арнасой, Зафаробод туманлари тадбиркорлари, Савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ходимлари, ҳоким ёрдамчилари, тижорат банклари масъуллари иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган ушбу семинарда иштирокчиларга компаниянинг хизмат турлари бўлган хизматлар ипотекаси, капиталга улуш киритиш, компенсация, кредит (лизинг) ресурси, микрокредитларни қайта молиялаштириш бўйича батафсил маълумот берилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!