Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахдаги BMB AGRO PLUS корхонасида қуритиш ва қайта ишлаш жараёнлари қизғин паллага кирмоқда
20 ноябрь 2024 г 53 Комментарии: 0
BMB HOLDING тизимидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритиш ва қайта ишлашга ихтисослашган BMB AGRO PLUS корхонасида мазкур жараёнлар илмий ёндашув ва замонавий технологиялар асосида амалга оширилмоқда.
Хусусан, олма, сабзи, пиёз, булғор қалампири, ошқовоқ ва бошқа мева-сабзавотларни қайта ишлаган ҳолда, экологик тоза, юқори сифатли, экспортбоп ҳамда қўшилган қийматга эга маҳсулотлар тайёрланмоқда.
Барча жараёнлар халқаро гигиена ва экологик хавфсизлик стандартларига мос тарзда амалга оширилади, бу эса тайёр маҳсулотларнинг сифатини юқори даражада сақлаш имконини беради.
Мазкур корхонада тайёрланган маҳсулотлар нафақат ички бозорга балки, тўғридан тўғри экспортга йўналтириш ҳам кўзда тутилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!