» » Жиззахда «Прокурор боғи» ташкил этилди

Жиззахда «Прокурор боғи» ташкил этилди

21 ноябрь 2024 г 33 Комментарии: 0

Мамлакатимизда экологик вазиятни яхшилаш, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш мақсадида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти прокуратураси органлари томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар шулар жумласидандир.

Вилоят прокурори бошчилигидаги ходимлар Шароф Рашидов туманида 3 гектар ер майдонида ташкил этилаётган «Жиззах вилоят прокуратураси боғи»да 2,5 мингдан ортиқ ҳар хил турдаги мевали ва манзарали кўчатлар экишди.

Шунингдек, вилоят прокурори томонидан боғ ҳудудида 0,04 га ер майдонида ташкил этилаётган гул кўчати етиштиришга ихтисослаштирилган иссиқхона фаолияти билан танишиб, ўзининг тегишли тавсияларини берди.

Кўчат экиш тадбирида фахрийлар, жамоатчилик кенгаши вакиллари, кўнгилли ёшлар ва Жиззах вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва «Ёш экофаоллар» Кенгаши аъзолари фаол иштирок этишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!