Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда солиқ хронометражи натижасида кунлик тушум 43 баробаргача ошди
11 февраль 2019 г 2 588 Комментарии: 0
2019 йилнинг 22-24 январь кунлари Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармалари ва ҳудудий давлат солиқ инспекциялари томонидан 43 та тадбиркорлик субъектларида хронометраж ва 228 тасида кузатув тадбирлари ўтказилди.
Дастлабки маълумотларга кўра савдо тушумлари аввалги кунга нисбатан 2 баробардан 43 баробаргача (жумладан 10 та субъектларда 10 баробардан 43 баробаргача) ошди.
Натижада, ўртача кунлик тушум 88,3 млн.сўмга (ўртача 2 баравар) оширилиб, уларнинг 21 тасида йиллик тушум миқдори 1 млрд.сўмдан юқорилиги аниқланиб, уларни умумбелгиланган солиқларни тўлаш режимига ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!