Жиззах вилояти ҳокимлиги » Иқтисодиёт » Тезкор хабар: Жиззах шаҳридаги оилавий корхонада 11 нафар норасмий ишчи аниқланди
12 февраль 2019 г 2 213 Комментарии: 0
Жиззах вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари томонидан Жиззах шаҳрида "Самандар ширинликлари” оилавий корхонасига қарашли қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида хронометраж тадбири ўтказилди. Ўрганиш давомида корхонада ҳақиқатда 37 нафар ишчилар ишлаётганлиги, корхона ҳисоботларида эса ишчиларнинг 26 нафари кўрсатилиб, қолган 11 нафари норасмий фаолият юритаётганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хронометраж натижаси бўйича ҳисоботда кўрсатилмасдан қолган ишчи ва хизматчиларни ҳисоботларда акс эттирилиши юзасидан талабнома юборилди.
Шунингдек, хронометраж жараёнида 14 та субъектларда 48 нафар норасмий ишчилар фаолият юритаётганлиги аниқланган.
Жиззах вилоят ДСБ жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!