» » Жиззахда жорий йил II чоракда 338.0 млрд. сўм прогноз кўрсаткичларини бажариш учун “Йўл харита”лари белгилаб олинди

Жиззахда жорий йил II чоракда 338.0 млрд. сўм прогноз кўрсаткичларини бажариш учун “Йўл харита”лари белгилаб олинди

11 апрель 2019 г 1 794 Комментарии: 0

Жорий йилда  Президентимиз ташрифларидан сўнг солиқ органларига алоҳида топшириқлар берилди. Айниқса,  2019 йил II чорак бюджет даромадлар прогнозини бажариш ва қўшимча даромадларни жалб этиш борасидаги айрим вазифалар белгилаб берилди.

Яъни, солиқ ходимлари жойларга чиққан ҳолда бюджет даромадларининг 2019 йил II чоракда 338 млрд. сўм прогноз кўрсаткичларини ҳар ойда, ҳар бир солиқ тўлови тури кесимида сўзсиз бажарилишини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирда Жиззах вилоят солиқ органлари томонидан  бюджет тушумлари бўйича кунлик назорат ўрнатилган. Ҳар бир солиқ тури ва ҳудудлар кесимида кунлик солиқ тушумларини мониторинг қилиб борилаяпти.

Унда солиқ ходимлари томонидан бюджетга қўшимча даромад захираларини аниқлаб, мавжуд резервларни тўлиқ сафарбар қилиш юзасидан кунлик ўрганишлар ва худудларга амалий ёрдамлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, ҳар бир ҳудуд кесимида 2019 йил якунига қадар бюджетга белгиланган 1419.3 млрд. сўм прогнозни бажариш хамда қўшимча резервларни аниқлаб сафарбар этиш юзасидан аниқ амалий ҳаракатларни ўз ичига олган "Йўл харита”лари белгилаб олинган.

Ҳакимжон Фозилов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!