Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда хронометраж натижасида нақд пул тушуми 2 баробарга ортди
02 август 2019 г 1 938 Комментарии: 0
Хронометраж натижасида Жиззах вилоятидаги савдо объектларида кунлик тушум ўртача 940 млн. сўмга ошди.
Жорий йилнинг июль ойида Жиззах вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан 316 та объектда хронометраж кўздан кечириш тадбирлари ўтказилди. Натижада умумий ҳисобда тушумлар миқдори олдинги кунлардаги ўртача бир кунлик тушумга нисбатан 2 баробарга ошди. Хронометраж (мониторинг) тадбирлари давомида ўтган ҳафтанинг шу кунида тушган тушумга нисбатан 488,3 миллион сўм кўп тушум банкларга топширилди. Бу савдо ва умумий овқатланиш йўналишларида олиб борилган кўздан кечириш тадбирларига хос ҳисоб китоб саналади.
Бундан ташқари, хронометраж тадбирлари давомида хўжалик юритувчи 45 та субъектларда 100 нафар фуқаро белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан ишлаётгани аниқланди. Жумладан, Жиззах шаҳрида ўтказилган хронометраж натижасида 57 та объектда 27 нафар фуқаро ноқонуний тарзда ишлаётганлиги маълум бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 1 октябридан бошлаб, давлат солиқ хизмати органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ўтказилган хронометраж натижаларига кўра охирги ҳисобот даври учун товар (иш, хизмат)лар реализациясидан камайтириб кўрсатилган тушумни ва ходимлар сонини қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда солиқларни ҳисоблашни амалга ошириш ҳақида талабнома юборади, камайтириб кўрсатиш такроран аниқланганда, ушбу ҳаракатлар солиқ тўлашдан бўйин товлаш сифатида малакаланади.
Жиззах вилоят ДСБ Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!