» » Вилоят давлат хизматлари бошқармаси эҳтиёжманд оилаларга нотариус хизматини кўрсатишда амалий ёрдам берди

Вилоят давлат хизматлари бошқармаси эҳтиёжманд оилаларга нотариус хизматини кўрсатишда амалий ёрдам берди

20 сентябрь 2019 г 1 535 Комментарии: 0

Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Пахтакор туман ДХМ ходимлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун қурилаётган уйлар учун имтиёзли кредит олишга кўмаклашдилар.

Тўртта хонадон вакиллари учун кўрсатилган давлат хизматлари мобайнида уларнинг оилавий шароитлари атрофлича ўрганиб чиқилди.

Хонадон вакилларининг айримларида кадастр ҳужжатлари умуман мавжуд бўлмагани ҳолда, яна бир қанча оилалар вакиллари шаръий никоҳ асосида яшаб келаётганлиги аниқланди. Ҳозирда ДХМ ва ФҲДЁ ходимлари томонидан бир қатор оилаларнинг никоҳи расмийлаштириш жараёни кетмоқда. Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари йўқ шахсларга эса гувоҳномалар берилди. Кредит олишга эҳтиёжмандларга гаров таъминоти расмийлаштириб берилмоқда.

Айни пайтда Пахтакор туманида ҳам аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши учун барча куч ва имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда. Зеро Жиззах вилоятининг Дўстлик, Мирзачўл туманларидан кейин “Илғор ҳудуд” дастури доирасида Пахтакор туманидаги барак  уй-жойларда истиқомат қилган 900 дан ортиқ оилаларга туман марказидан узоқ бўлмаган “Олтинкўл” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 19,0 гектар ва “Олмазор” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидан 4,2 гектарда 620 та замонавий уй-жойлар, мактаб, боғча, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қурилиши давом этмоқда.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!