» » Зафаробод туманидаги ижтимоий тармоқда тарқатилган хабар асоссиз бўлиб чиқди

Зафаробод туманидаги ижтимоий тармоқда тарқатилган хабар асоссиз бўлиб чиқди

01 ноябрь 2019 г 2 615 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 30 октябрь санасида facebook ижтимоий тармоғида "Абдуқодирова Камола" исмли фойдаланувчи томонидан "Пахта теримига чиқмаган Маматқулова Гулноранинг нафақа пули қирқиб ташланган бунга туман ҳокими буйруқ берган" деган хабарлар тарқатилган.

Меҳнат фахрийси Назира Холиқулова ва хотин-қизлар билан ишлаш оилани мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Роҳила Аҳмедовалар ҳамкорлигида ушбу холатга ойдинлик киритиш мақсадида ўрганиш олиб борилди.

Ўрганиш натижасида Г.Маматқулованинг нафақа пули берилаётганлиги аниқланди. Қолаверса Зафаробод туман ҳокими ҳамда маҳалла раиси томонидан бундай буйруқ берилмаганлиги, ҳеч ким мажбурий меҳнатга жалб этилмаганлиги маълум бўлди.

Шу ўринда ҳурматли юртдошлар ижтимоий тармоқларда турли хил хабарлар ўрганилмаган ҳолатда бир томонлама ёндашув асосида, бунинг устига мазкур хабарларни тарқатаётганлар расмий сайт ёхуд блогерлик фаолиятини олиб бормаётган фуқаролар томонидан амалга оширилмоқда. Масалани тўлиқ билмасдан туриб  тарқатилган хабар ҳам асоссиз эканлиги ўз исботини топди.  

Зафаробод тумани пахтакорлари ўз хоҳиш истаклари билан пахта йиғим-теримига чиқиб, бир килограмм пахта учун биринчи теримда 1000 сўмдан, иккинчи теримда 1200 сўмдан тўланмоқда. Меҳнатсевар халқимиз кунига ўртача биринчи теримда 70-80 килограммдан, иккинчи теримда ўртача 50-60 килограмм пахта териб ўз оиласи бюджетига даромад келтирмоқда.

Айни вақтда 25 килограмм пахта терганларга 1 литр ўсимлик ёғи берилиб, ҳар икки кунда илғор теримчилар рағбатлантирилмоқда.

Зафаробод туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!