» » Вазир ўринбосари Жиззах политехника институтига ташриф буюрди

Вазир ўринбосари Жиззах политехника институтига ташриф буюрди

11 август 2021 г 733 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот технологиялари ва ёшлар бўйича ўринбосари Юсуф Aбсоатов Жиззах политехника институтига ташриф буюриб, институтнинг янги ўқув йилига тайёргарлик жараёни билан танишди.

Талабалар сифатли таълим олишлари учун яратилаётган шароитлар, ўқув хоналарини тайёргарлик ҳолати ва институтнинг моддий техник базаси билан яқиндан танишди.

Ташриф жараёнида ўқув лаборатория жиҳозлари, институт ахборот ресурс маркази фаолияти ҳамда институтда ташкил этилган профессор-ўқитувчиларнинг фанлари бўйича видеодарслик яратишга мўлжалланган замонавий тасвирга олиш қурилмалари билан жиҳозланган медиа марказ фаолиятини ўрганди.

Учрашув сўнгида янги ўқув йилига тайёргарлик ишларини ўз вақтида сифатли якунлаш зарурлиги таъкидланди ҳамда керакли таклиф ва тавсиялар берилди.

Институт матбуот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!