Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Сенат раиси ва вилоят ҳокими Жиззахда хотин-қизлар ва ёшлар учун шароитларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди
21 сентябрь 2021 г 648 Комментарии: 0
Халқ билан доимий мулоқот, одамларни қийнаб келаётган долзарб муаммоларини ҳал қилиш, уларнинг эҳтиёж ва талабларини қондириш, юртдошларимиз турмуш фаровонлигини таъминлашнинг асосий мезонидир.
Сенат ишчи гуруҳи аъзолари Самарқанд ва Жиззах вилоятларида бўлиб аҳоли, хусусан хотин-қизлар ва ёшлар учун муносиб турмуш шароитларини яратиш бўйича олиб борилаётган ишларни вилоят ҳокими Эргаш Салиев бошчилигида ўрганиб чиқдилар.
Бу масалалар долзарблиги кун сайин ортмоқда. Юртдошларимиз кўзидаги қувонч амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ёрқин кўрсаткичидир. Айниқса, бугунги ўзгаришлар жараёнининг ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси бўлмиш ёшларнинг кўтаринки кайфиятини кўриш қувонарлидир.
Шу билан бирга, ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина. Очиқ мулоқотлар давомида аҳолини қизиқтирган турли таклиф ва муаммолар ўрганилди. Тегишли идораларга аниқ кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!