Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафарободда 1 кило пахтага 1 минг 430 сўмдан ҳақ тўланмоқда
21 сентябрь 2021 г 733 Комментарии: 0
Зафарободлик миришкорлар жорий мавсумда шартномавий режага кўра 30 минг 588 тонна пахта хирмони чошлаб, ҳосилдорликни 34 центнерга етказишни режалаштирган. Айни пайтда пахта далаларида 4 мингга яқин банд бўлмаган аҳоли ва 3 минг нафардан зиёд қўшни вилоятлардан ҳашарчилар иштирок этмоқда.
Куни кеча туман бўйича далалардан йиғиб олинган минг тоннадан ортиқ ҳосилнинг 500 тоннадан ортиғини йиғим-теримга чиққан туман аҳолиси ва қўшни вилоятлардан келган фидоий ҳашарчилар терган. Пахта теримига келган ҳашарчилар ётоқхона, 2 маҳал иссиқ овқат, тоза ичимлик суви билан таъминланган. Терган пахталари учун ҳар 3 ва 5 кунда 1 килосига 1 минг 430 сўмдан ҳақ тўланмоқда.
Бундан ташқари, ҳашарчиларнинг хоҳишларига қараб теримда иштирок этаётганлари учун ойлик маош ёки ҳар 70 килограмм терган пахтаси учун 1 литрдан ўсимлик ёғи тарқатилмоқда. Ҳар 5 кунлик якунига кўра йиғим-теримда яхши натижа кўрсатган ҳашарчилар рағбатлантирилади.
"Тинчлик" СИУда ўтган учрашувда дастлаб 5 кунлик якунларига кўра йиғим-теримда фаол иштирок этганларга ташаккур айтилиб, илғор теримчилар қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Кўпминг килограммчи теримчиларга совғаларни Зафаробод тумани ҳокими ҳамда “Жиззах Кентекс” пахтачилик кластери раҳбари топширди.
Шундан сўнг, туман ҳокими теримчилар томонидан берилган саволларга жавоб берди.
А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (видео тасвир)
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!