» » Шароф Рашидов тумани “Куёвбоши” маҳалласи, “Олчазор” кўчасидаги бир неча йилдан бери таъмирталаб аҳволдаги йўл бўйича расмий муносабат

Шароф Рашидов тумани “Куёвбоши” маҳалласи, “Олчазор” кўчасидаги бир неча йилдан бери таъмирталаб аҳволдаги йўл бўйича расмий муносабат

12 октябрь 2021 г 653 Комментарии: 0

“Жиззахликлар телеграм каналига” Шароф Рашидов тумани “Куёвбоши” маҳалласи, “Олчазор” кўчаси бир неча йилдан бери таъмирталаб аҳволдалиги танқид остига олинган” бўйича Жиззах вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилди.

Ушбу мурожаат бўйича тизимдаги “Минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК мутахассислари  томонидан ўрганиб чиқилди, ўрганиш натижасида маҳаллалар ҳудудидаги ички йўллар туман ободонлаштириш бошқармаси балансида эканлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.12.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5890-сонли Фармонининг  6-бандида қуйидагилар маълумот учун қабул қилинган:

а) “умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Қўмита ихтиёрида, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида, хўжалик автомобиль йўллари тегишли ташкилотлар ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлади” деб;

б) автомобиль йўлларида эксплуатация ишлари қуйидагилар томонидан амалга оширилади:

-   умумийфойдаланишдаги автомобиль йўлларида – Қўмита томонидан;

-  шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларида, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларида – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан” деб белгиланган.

Юқорида қайд этилган маҳаллалардаги ички йўлларни таъмирлаш Шароф Рашидов туман ҳокимлиги ва туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан шакллантириладиган “Манзилли дастур”га киритилса, келгусида таъмирланиши хақида маълум қиламиз.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!