» » Бахмал тумани Новқа маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлар фаолияти бўйича пресс-тур ташкил этилди

Бахмал тумани Новқа маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлар фаолияти бўйича пресс-тур ташкил этилди

10 декабрь 2021 г 390 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг декабрь ойидаги иш режасига асосан Бахмал тумани Новқа маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорлар фаолияти бўйича пресс-тур ташкил этилди. 

Пресс тур доирасида Новқа маҳалла фуқаролар йиғини, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси Эгамбердиев Aзизбек ҳам иштирок этди.

Новқа маҳалла фуқаролар йиғинидаги тадбиркорларга ўзини-ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 68 та фаолият турлари, солиқ имтиёзлари, субсидиялар, имтиёзли кредитлар ҳамда бошқа имтиёзлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида миллий ҳунармандчилик билан шуғулланаётган тадбиркорлик фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди. 

Бахмал тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!