» » “Ҳуахин-Жиззах” биринчига кўтарилди

“Ҳуахин-Жиззах” биринчига кўтарилди

21 январь 2022 г 419 Комментарии: 0

Жиззах ва Олмалиқ шаҳарларида ўтказилаётган мамлакат чемпионати олтинчи турининг иккинчи кунги ўйинлари анча томошабоп ўтди.

Айниқса, Олмалиқдаги учрашувларда кутилмаган натижалар кузатилди.

Айтайлик, кечаги баҳсларда энг кам томошабин “Локомотив” – “Строитель-Зарафшон” ўйинига келди – 17 нафар. Сабаби, кўпчилик ўйин бир томонлама бўлади, “Локомотив” йирик ҳисобда ғалаба қозонади, деб ўйлагани аниқ эди. Ваҳоланки, улар армонда қолишди. Биринчи бўлим зарафшонликлар фойдасига ҳал бўлаётганда ҳам биров “Локомотив”нинг мағлубиятига ҳали ишонмаётганди. Ўйин охирига қадар ҳисоб тенглашди ҳам. Сўнгги дақиқанинг сўнгги сонияларида эса Равшан Толибов томонидан киритилган гол “Локомотив”нинг етакчилар билан орадаги фарқини катталаштиришга, “Ҳуахин-Жиззах”нинг биринчи поғонага кўтарилишига хизмат қилди. Сабаби, АГМК ҳам “Пахтакор”га қарши ўйинда дурангга “рози” бўлиб, икки очкони бой берди. Яна бир қизиқарли баҳс “Насаф” ва “Динамо” жамоаси ўртасида кечди. Самарқандликлар қаршиликларни йирик ҳисобда мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди.  

Футзал. Олий лига. 6-тур.
Иккинчи  кун. 20 январь, пайшанба

Жиззах. “Сўғдиёна” спорт мажмуаси.

БУНЁДКОР – МАКСАМ-ЖИЗЗАХ – 2:5 (1:4).

Голлар: Мирзоҳид Ҳайдархўжаев (20, 27) – Ҳусанжон Ғаниев (7, 12), Ботир Ризаев (9), Жавлон Аноров (20), Тимур Тўрақулов (34)

НЕФТЧИ – МЕТАЛЛУРГ – 2:3 (0:3).

Голлар: Шуҳратбек Рашидов (22, 32) –  Фарҳод Қодиров (12), Акмалжон Маърифалиев (14), Темур Сайдуллаев (17)

ҲУАХИН-ЖИЗЗАХ – НАВБАҲОР – 7:1 (3:0).

Голлар: Элбек Тўлқинов (3), Даврон Чориев (12, 13), Фарҳод Абдумавлонов (22), Дилшод Раҳматов (29), Анасхон Раҳматов (39) – Азимжон Неъматуллаев (29), Дониёр Сотволдиев (33-ўз дарв.)

Олмалиқ. “ОКМК” спорт мажмуаси.

ЛОКОМОТИВ – СТРОИТЕЛЬ-ЗАРАФШОН – 4:5 (1:2).

Голлар: Бобурбек Эргашев (17, 35), Акбар Усмонов (33) – Шуҳрат Маъмуров (5), Жасур Ҳайдарқулов (15, 22, 39), Умид Мўминов (31-ўз дарв.), Равшан Толибов (40)

НАСАФ – ДИНАМО – 2:5 (2:2).

Голлар: Мамашариф Халимов (7, 17) – Самариддин Беркинов (9), Меҳрож Худойбердиев (14), Муҳаммад Ражабов (23), Қосимжон Сафаров (29), Далер Эшонқулов (35)

АГМК – ПАХТАКОР – 3:3 (2:1).

Голлар: Давронжон Абдураҳмонов (2), Авазбек Абдувалиев (9), Давлат Иброҳимов (27) – Муҳаммад Зоиров (19), Шерзод Мустафоев (27), Константин Свиридов (30)

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!