Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда жамоат транспортида хизмат кўрсатиш қай даражада?
01 февраль 2022 г 615 Комментарии: 0
Шу боис Жиззах вилоятининг барча ҳудудларида ҳам жамоат транспорти хавфсизлигини таъминлаш аҳолини ўз манзилига етказишда йўловчи транспорт воситаларининг созлиги доим назоратда.
Айни пайтда, вилоятда 182 та юк ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва 130 нафар ушбу фаолият билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар билан қўшиб ҳисоблаганда, жами 312 та хўжалик юритувчи субъект мавжуд. Уларнинг таркибида лицензияланган 345 та автобус, 70 та микрoавтобус, 2 минг 298 та енгил, 208 та юк, жами 2 минг 921 та автотранспорт воситалари бўлиб, самарали равишда фаолият олиб бормоқда.
Ушбу транспорт корхоналарининг асосий ва бирламчи вазифаларидан бири – aҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, аҳолининг транспорт воситалардан фойдаланиш чоғида мавжуд муаммоларни бартараф этишдан иборат.
Буни бирламчи мақсадга айлантирган транспорт корхоналари йўловчи ташувчи автотранспорт воситаларини ҳар 6 ойда, юк ташувчи транспорт воситаларини бир йилда 1 маротаба техник кўрикдан ўтказади ва йўловчи ҳамда юк ташишга қай даражада тайёр эканлиги тўғрисида хулоса қилади.
Ғайрат Мавлонов раҳбарлигидаги “Аъло престиж сервис” масъулияти чекланган жамияти 2011 йилдан буён ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда корхона ҳисобида 1 та автобус, 17 та микроавтобус ҳамда 30 та енгил машина мавжуд бўлиб, ҳар куни ишга чиқиш олдидан ушбу йўловчи ташувчи транспорт воситаларининг ҳайдовчилари тиббий, улар бошқарувидаги транспорт воситалари эса техник кўрикдан ўтказилади. Мазкур кўрикларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлашдан иборат.
Воситбек Исаков бошчилигидаги “Ойбек суппер транс” МЧЖ – аҳоли сони ва транспорт воситаларига бўлган талабларни инобатга олган ҳолда 2013 йил фаолиятини 3 та автобус билан бошлаган бўлса, ҳозирда 50 дан ортиқ автобусда аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.
МЧЖ жамоаси ҳар йили янги автобуслар харид қилади. Биргина ўтган йил мисолида 16 та янги автобус олиб келинди ва ҳозирда корхонадаги барча автобуслар ўз иш фаолиятини қиш фасли эканлиги сабаб эрталаб соат 6:30 дан, кеч соат 21:00 гача олиб бормоқда. Табийки, иш вақти графиги фасллар давомидаги кун узайиб, қисқаришидан келиб чиқиб белгиланади.
Энг муҳими, жиззахлик фуқароларга сифатли ва арзон нархларда хизмат кўрсатиш учун вилоятдаги жамоат транспорти жамоалари “Элга хизмат – олий ҳиммат” нақлини ўз шиорига айланитирган.
Маърифат Мавланова,
Жиззах вилояти транспорт бошқармаси матбуот котиби
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!