» » Зоминда “Беш кунда 100 минг туп терак” акцияси бўлиб ўтмоқда

Зоминда “Беш кунда 100 минг туп терак” акцияси бўлиб ўтмоқда

04 апрель 2022 г 624 Комментарии: 0

Барчамизга маълумки, давлатимиз раҳбари юртимиздаги барча шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан топшириқ берган эди. Шундан сўнг 2021 йил 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилиниб, барча ҳудудларда дарахт экиш ишлари амалга оширилди.

Баҳор келиши муносабати билан, Зомин туманидаги 2-сектор ҳудудида ушбу лойиҳа қайтадан бошланди. Яъни, Пешағор қишлоғи ҳудудида “Беш кунда 100 минг терак” акциясига старт берилди. Ҳудуд аҳолиси, ёшлар, нуронийлар, ташаббускор гуруҳлар томонидан йўл бўйларига ҳамда дала майдонларига терак экиш ишлари бошлаб юборилди. Улар кўмаги билан кунига 20 мингдан ортиқ терак кўчатлари ерга қадалди.

Маълумки, терак турли эрозияларни олдини олиш, экинларни иҳоталаб ҳимоялаш ва энг муҳими қурилишбоп материаллар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!