Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафарободлик таълим соҳаси масъуллари Президент мактабида
11 апрель 2022 г 822 Комментарии: 0
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 20 февралдаги “Президент мактабларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида янгидан ташкил этилган ушбу мактаблар юртимизда таълим сифати ва самарасини ошириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.
Жиззах шаҳридаги Президент мактаби ўтган йилда фаолиятини бошлаган.
Зафарободликлар мактабда яратилган шароитлар, синф хоналари, лаборатория хоналари, ошхона, ётоқхона, кутубхона, дам олиш хоналари, спорт заллари билан танишди.
Ушбу таълим даргоҳида ўқув жараёни “STEAM – таълим” дастури (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — техник ижодкорлик, Art — санъат, Mathematics — математика) бўйича олиб борилади. Бу эса иқтидорли ёшларнинг фикрлаш қобилияти, ирода, ижодий салоҳияти, мослашувчанлигини ривожлантиришга имкон беради. Мазкур йўналишдаги дарслар инглиз тилида олиб борилади. Айни пайтда, мактаб STEAM методологияси бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар билан таъминланган.
Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва юртга садоқат руҳида тарбиялаш учун Президент мактабларида ўзбек тилида ўқитиладиган она тили ва адабиёти, тарих ва бошқа фанларни чуқур ўрганишга ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!