» » Зоминда вилоят мактабгача таълим соҳаси вакиллари учун "Коррупцияга қаршимиз" шиори остида давра суҳбати ўтказилди

Зоминда вилоят мактабгача таълим соҳаси вакиллари учун "Коррупцияга қаршимиз" шиори остида давра суҳбати ўтказилди

15 апрель 2022 г 517 Комментарии: 0

Маълумки, мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши курашда жамоатчилик назоратини кучайтириш, қонуний жазо чораларини янада ошириш каби масалалар бугун кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, бугун 12-сонли Мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли ДМТТлар раҳбар-ходимлари билан Зомин туман Ички Ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича инспектори, майор Умида Кадирова билан давра сухбати ташкил этилди.

Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгаши қошидаги коррупцияга қарши курашиш доимий комиссияси раиси, депутат  Р. Маматқулов, Зомин туман мактабгача таълим бўлими мудираси Н.Охунова, бўлим услубчилари, мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!