Телефонлар:
(0372) 226-00-11
(0372) 226-36-51
» » Жиззахда "Камалак билимдонлари" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Жиззахда "Камалак билимдонлари" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

14 май 2022 йил
267
0

"Камалак" болалар ташкилотининг фаолияти самарадорлигин ошириш, болалар томонидан олиб борилаётган ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қўвватлаш, ташкилот аъзоларининг ишчанглигини янада мустаҳкамлаш ҳамда болаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, билимли, иқтидорли, келажакда давлатимиз ривожига ҳисса қўшадиган етук кадрлар бўлиб етишишлари учун ёш авлоднинг иқтидорини юзага чиқаришига кўмаклашиш мақсадида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кенгаши томонидан "Камалак" билимдонлари танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Анъанавий танловда туман ва шаҳар босқичларда ғолиб бўлган 13 жамоа иштирок этди.

Танловнинг маҳаллий босқичларида ғолиб бўлган ёшлар танишув, саҳна кўриниши, савол-жавоб ҳамда ижтимоий лойиҳа йўналишларида ўз билим ва маҳоратларини синовдан ўтказишди.

Танлов якунига кўра Жиззах шаҳри 8-ИДУМ жамоаси фахрли 1-ўринни, Фориш тумани, Эгизбулоқ МФЙдаги 15-мактаб жамоаси фахрли 2-ўринни ва Янгиобод тумани, Совот МФЙдаги 4-мактаб жамоаси фахрли 3-ўринни қўлга киритишди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фойдали ҳаволалар