» » Жиззахлик Бобо Усмон Батуров “Қитъалар жанги”да Осиё жамоасидан қатнашади

Жиззахлик Бобо Усмон Батуров “Қитъалар жанги”да Осиё жамоасидан қатнашади

20 май 2022 г 1 057 Комментарии: 0

Халқаро бокс ассоциацияси ҳамда профессионал боксга алоқадор қатор спорт жамоалари ҳамкорлигида жорий йилнинг июнь ойида Россия пойтахти Москвада «Қитъалар жанги» номли бокс мусобақалари ташкил этилади.

Мазкур бокс оқшомида Америка, Африка, Осиё қитъаси ҳамда Россия терма жамоаси негизида шакллантирилган 2 та жамоа қатнашиши режалаштирилмоқда.

Шу муносабат билан Осиё терма жамоаси мураббийлигига сайланган Ўзбекистон терма жамоасининг тажрибали мураббийи Равшан Хожаев билан мазкур бокс мусобақаси хусусида суҳбатлашдик.

– Бундай ўзига хос мусобақанинг ўтказилаётганлиги яхши. Сизнинг Осиё жамоасига мураббийликка танланишингиз ўзбекистонлик бокс тренерларининг қитъадаги обрўйидан далолат. Шундай эмасми?

– Бу катта масъулият. Осиёдаги бошқа давлатлар олдида ўзига хос жавобгарлик ҳам бор. Шунинг учун бор имкониятимиз ва иқтидоримизни ишга солган ҳолда қитъа жамоасининг ғалабасини таъминлашимиз керак. Мусобақалар бир қатор хорижий телеканаллар орқали намойиш этиб борилади.

– Бокс жанглари ҳаваскор бокс тизимидами ёки профессионал тартибда ўтадими? Баҳслар қайси кунлари ўтказилади?

– «Қитъалар жанги» ярим профессионал тарзда июнь ойининг ҳар шанбаси – 4, 11, 19, 24 июнь кунлари ташкил этилади. Жамоалар 5 нафар боксчидан иборат. Ҳар бир жанг 3 дақиқадан 4 раунд этиб белгиланган.

– Осиё жамоаси таркиби ва ёрдамчи тренерлар кимлар?

– Ҳар бир жамоа 5 нафар боксчи ва 3 нафар мураббийдан иборат. Осиё қитъаси шарафини 3 нафар ўзбекистонлик ва бир нафардан Қозоғистон ва Тожикистон боксчилари ҳимоя қилади. Ушбу жамоани шакллантириш масаласи менга юклатилганлиги учун мураббийлар билан маслаҳатлашган ҳолда 3 нафар ўзбекистонлик ва 2 нафар Қозоғистон ва Тожикистоннинг иқтидорли боксчиларини жалб этдик. 63 килограммда тожикистонлик Баҳодир Усмонов ва 75 кг.да Қозоғистон вакили Сапарбай Аидаров қатнашса, 68 кг.да жиззахлик Бобо Усмон Батуров, 80 кг.да бухоролик Одилжон Аслонов ва 90 кг.да Тошкент вилояти вакили Мадиёр Саидраҳимов Осиё жамоаси вакиллари этиб танланди. Жамоани тожикистонлик Мирзо Шамсиев ва ҳамюртимиз Руслан Телембаев каби мураббийлар билан ҳамкорликда тайёрлаймиз.

– Тайёргарлик ишлари қандай олиб борилмоқда?

– Шу кунларда жамоани шакллантириб олдик. Насиб бўлса, 23-30 май кунлари пойтахтимизда жам бўлиб, илк ўқув-машғулот йиғинларини ўтказамиз. Ундан кейин 31 май куни Москвага йўл оламиз. 1-3 июнь кунлари мандат комиссияси тадбирлари ҳамда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

– «Қитъалар жанги»да Осиё жамоасига омад тилаб қоламиз.

– Раҳмат.

Тўлқин Рўзиев 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!