» » Арнасой туманининг чўл ҳудудларидаги 103 гектар майдонга 80 000 га яқин дарахт кўчатлари экилди

Арнасой туманининг чўл ҳудудларидаги 103 гектар майдонга 80 000 га яқин дарахт кўчатлари экилди

04 июль 2022 г 757 Комментарии: 0

Арнасой туманининг чўл ҳудудларидаги 103 гектар майдонга "Ўзавтомоторс" акциядорлик жамияти томонидан 2021 йилнинг куз ва 2022 йилнинг баҳор мавсумларида 80 000 га яқин павлония, заранг, шумтол, катальпа, қайрағоч ва япон сафораси дарахтлари кўчатлари экилиб, яшил ҳудуд барпо этилган эди.

Айни кунларда дарахтларни томчилатиб суғориш тизимини шакллантириш устида иш олиб борилмоқда. Бунинг учун кўлдан сув тортиб келиниб, Хитой технологияси асосида шўр сувни чучук сув айлантирадиган янги технология жорий этилмоқда. Янги технология асосида бир кунда 70 минг куб сув қайта ишланади.

Арнасой туманида барпо этилган яшил ҳудуд лойиҳасини амага ошириш учун ҳозиргача1 млн. АҚШ доллари қийматдаги маблағ сарфланди. Ҳозирда сув автотранспорт воситаларида олиб келиниб, кўчатлар суғорилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!