» » Мирзачўлда гендер тенглиги масалаларига бағишланган семинар-тренинг ташкил қилинди

Мирзачўлда гендер тенглиги масалаларига бағишланган семинар-тренинг ташкил қилинди

21 июль 2022 г 528 Комментарии: 0

Мирзачўл тумани Мирзадала маҳалласида жойлашган ЖДПИ ҳузуридаги Мирзачўл Агросаноат техникумида “Халқ университетлари немис ассоциасияси”нинг (Германия) Ўзбекистондаги филиали гранти асосидаги Жиззах вилоят “Қалб нури” марказининг “Тенг ҳуқуқлар – тенг имкониятлар” лойиҳаси доирасида маҳалла фаоллари ва диний идора вакиллари учун гендер тенглиги масалаларига бағишлаб семинар-тренинги ташкил қилинди.

Семинар тренинг модератор Нодира Алимова, тренерлар ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг доценти, “Гендер тенглиги Комиссиясининг “Зўравонликка йўл йўқ канали” маъмури Наргис Қосимова, Жиззах вилоят “Қалб нури” маркази тренери Махбуба Мамировалар ҳамда гендер бўйича эксперт, 2-даражали адлия маслаҳатчиси Гулнора Хамроевалар томонидан олиб борилди.  

Семинар интерактив танишув, тренингнинг мақсад ва вазифаларини қатнашчиларга тушунтириш, Пре тест, тренинг Конституциясини ишлаб чиқиш, “Кутув дарахти”, ақлий ҳужум, тақдимотлар, интерактив сессиялар билан қизиқарли тарзда бошланди.  

“Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш” борасидаги ишлар бўйича роликлар намойиши ҳам ўтказилиб, Гендер зўравонлик турлари бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди. 

“Гендер тенглиги: қонуний асос, халқаро ва маллий қонунчилик”, “Зўравонлик қурбонлари. Қаерга мурожаат қилиш керак?”, “Қўл синса енг ичидами?” “Нега оиладаги зўравонлик қурбонлари жим? Сиз қандай йўл тутасиз?” мавзуларида тақдимотлар, бахс-мунозаралар ўтказилди. Кейслар билан ишланиб, “Жамиятда эркак ва аёлинг ўрни” борасида интерактив сессиялар олиб борилди. 

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига спикерлар томонидан “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларнинг қабул қилинишидан кўзланган мақсад, асосий тушунчалар, гендер тенглик тушунчаси ва амалдаги ижроси, зўровонлик турлари ва бу салбий холатни олдини олиш борасида олиб борилаётган профилактик жараёнлар, дахлсизлик, шаън ва қадр қимматни мухофазалаш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этишга олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлаш ва бартараф этишга, жамиятда хотин-қизларнинг зўравонликдан холи бўлиш ҳуқуқларидан хабардорлигини оширишга қаратилган иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа чора-тадбирлар тизими, ҳимоя ордери, яъни тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчига давлат ҳимоясини тақдим этувчи, хотин-қизларга тазйиқ ўтказаётган ёки уларга нисбатан зўравонлик содир этган шахсга ёхуд бир гуруҳ шахсларга нисбатан ушбу Қонунда белгиланган таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилишига сабаб бўладиган ҳужжатлар ҳақида батафсил маълумотлар беришди. Тренинг иштирокчиларига лойиҳанинг мазмун-моҳиятини акс эттирувчи буклетлар тарқатилди.

Тадбир давомида “Соғлом авлод учун” ҳалқаро хайрия фонди Жиззах вилоят филиали томонидан аёллар,  болалар бепул  тиббий кўрикдан  ўтказилдилар. Тиббий кўрик давомида аҳолиниг эжтиёжманд қатламига бепул турли дори-дармонлар, кўзойнаклар берилди. Тадбир иштирокчиларига эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлари ҳамда шахсий гигиена ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этувчи  буклетлар тарқатилди.

Тренинг якунида иштирокчилар билан мавзуга оид хулосалар қилиниб, пост тестлар ва сўровномалар тўлдирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!