» » Бир гуруҳ хорижлик рассомлар – Зоминда

Бир гуруҳ хорижлик рассомлар – Зоминда

27 июль 2022 г 712 Комментарии: 0

Мамлакатимиз бўйлаб саёҳати ташкил этилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан Россия, Монголия, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикаларининг таниқли рассомларидан иборат ижодий гуруҳ аъзолари айни пайтда Жиззах вилоятининг виқорли Зомин туманида бўлиб турибди.

Хорижий давлатлар рассомлари тумандаги “Келажак касблар мактаби”да бўлиб, у ерда яратилган шароитлар, ташкил этилган касб-ҳунар ва ўқув курслари, туман марказидаги “Хотира майдони”, “Нуронийлар маскани”да бўлиб, ушбу мажмуалар фаолияти билан яқиндан танишди.

Бундан ташқари, ташриф давомида ижодий гуруҳ “Маърифатли” жоме масжидига борди, туманда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида маълумотга эга бўлди.

Меҳмонлар мазкур ижодий саёҳатлари давомида Зоминнинг хушманзара табиати ва тоғ манзараларидан баҳраманд бўлиб, виқорли тоғлар бағрида ижод билан шуғулланмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!