Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахтакорда ўтказилган сайёр қабулда уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам сўраган фуқаро вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди
27 июль 2022 г 580 Комментарии: 0
Пахтакор тумани, Олтинкўл маҳалласи Собир Рахимов кўчаси, 16-уй, 2-хонадонда яшовчи фуқаро Мадина Рахимова вилоят ҳокими Эргаш Салиевга иш билан таъминлаш, газ баллон ҳамда тадбиркорлигини тиклаш бўйича мурожаат қилди.
Вилоят ҳокими Эргаш Салиев фуқаро Мадина Рахимованинг мурожаатини Пахтакор тумани ҳокими Асилбек Ашуров ва мутасаддиларга қонун талаблари доирасида ўрганиб чиқиб, тез фурсатларда ҳал этиш бўйича топшириқ берди.
Ўз ўрнида Мадина Рахимова вилоят ҳокими Эргаш Салиевга Пахтакор туманида ўтказилган сайёр қабулда уй-жойини таъмирлашда амалий ёрдам сўрагани ва унинг муроажаати қаноатлантирилгани учун ушбу эзгу ишларнинг ташаббускори муҳтарам Президентимиз ҳамда вилоят ҳокимига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!