» » Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг Шароф Рашидов туманида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Вилоят ҳокими Эргаш Салиевнинг Шароф Рашидов туманида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

21 июнь 2022 г 756 Комментарии: 0

Фуқароларнинг дарду-ташвиши билан яшаш ва уларнинг муаммоларини бевосита жойига чиқиб ўрганиш, ижобий ҳал қилиш масаласи бугун ҳар бир катта-кичик раҳбарнинг зиммасидаги энг муҳим вазифалардан биридир.Шароф Рашидов туманида ташкил этилган мазкур сайёр қабул мазкур тамойилга қаратилди.

Сайёр қабулда 100 ортиқ фуқаролар ва ёшлар мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларни секторлар кесимида ижобий ҳал қилиш мақсадида мутасадди ташкилот раҳбарларига вилоят ҳокими Эргаш Салиев томонидан топшириқ берилди ва  ижроси вилоят ҳокимлиги назоратига олинди.

Мазкур сайёр қабулда фуқаролар томонидан тадбиркорлик учун кредит олиш, йўлни таъмирлаш, уй-жойни таъмирлашда, соғлигини тиклаш, уйжой таъмири ва уй-жой билан таъминлашда кўмаклашиш, ичимлик суви билан таъминлаш, моддий ва тиббий ёрдам беришни сўраб мурожаат бўлди.

Учрашувда аҳоли бандлигини таъминлаш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да турувчиларни ушбу рўйхатдан чиқариш ва эҳтиёжманд оилаларга ҳар томонлама ёрдам қилиш, қўллаб-қувватлаш вилоят ҳокимлигининг доимий назоратида эканлиги таъкидланди.
Қабул давомида заиф эшитувчиларга 5 дона эшитиш мосламаси, ногиронлиги булган шахсларга 5 дона ногиронлик аравачаси 1 дона юриш мосламаси ўз эгаларига топширилди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!