» » ЎзА Жиззах вилояти мухбирига хона ажратилган

ЎзА Жиззах вилояти мухбирига хона ажратилган

22 июль 2022 г 247 Комментарии: 0

2019 йил 2 декабрда Президентнинг “Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, унда ЎзА фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ижроия органларига бир қатор вазифалар юклатилган эди.

Мазкур қарорнинг 11-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ЎзА билан биргаликда икки ой муддатда тегишлича:

Қорақалпоғистон ахборот агентлигини жойлаштириш учун бино ажратиш ва уни Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига таъмирлаш ва жиҳозлаш;

ЎзАнинг вилоятлардаги минтақавий мухбирлик пунктларини ташкил этиш учун вилоятлар марказларидан зарур шарт-шароитларга эга бинолардан текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жой ажратиш, уларни белгиланган тартибда таъмирлаш ва жиҳозлаш чораларини кўриши белгиланган.

Жиззах вилоятида ЎзАнинг мухбирлик пункти 2021 йилнинг июль ойида Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев топшириғи билан Жиззах шаҳри Шароф Рашидов шоҳ кўчасидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабига қарашли бинонинг 2-қаватидан 1 та хона ажратиб берилганди. Бироқ бу хона спорт ва туризм соҳалари алоҳида-алоҳида вазирлик сифатида ажратилганидан сўнг вилоят спортни ривожлантириш ишлари бош бошқармасига ўтган.

Шундан сўнг, ЎзАнинг вилоят мухбири Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари Синдар Раҳмонқуловга хона масаласида мурожаат қилган.

Бугунги кунда ЎзАнинг вилоят мухбирига вилоят Малака ошириш инстутитига қарашли бўлган бинодан хона ажратилиб, жиҳозлар билан таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!