Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Мирзачўлда энг намунали ҳоким ёрдамчилари рағбатлантирилди
12 август 2022 г 684 Комментарии: 0
Президентимиз ташаббуси билан маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари иш бошлаган эди.
Бу орқали камбағалликни қисқартириш, аҳолини молиявий қўллаб-қувватлаш ишларини ҳал этиш бевосита маҳалла даражасига туширилди.
Давлатимиз раҳбари раислигида 19 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида энг яхши ва фаолиятида ижобий натижага эришган ҳоким ёрдамчиларини рағбатлантириб бориш бўйича топшириқ берилган эди.
Шу мақсадда ҳоким ёрдамчиларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги фаолияти ўрганилди.
Бугун Мирзачўл туман ҳокимлиги мажлислар залида ана шундай фаолиятида ижобий натижага эришган бир қанча ҳоким ёрдамчилари рағбатлантирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!