Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » «Сўғдиёна»нинг эҳтимолий рақиби «Моҳун Баган» ОФК Кубогидаги иштирокини давом эттириши мумкин
25 август 2022 г 464 Комментарии: 0
Ҳиндистоннинг «Моҳун Баган» клуби ОФК Кубогидаги иштирокини давом эттириши мумкин.
Аввалроқ, Ҳиндистон футбол федерацияси ФИФА томонидан дисквалификация қилинган, оқибатда, мамлакатнинг барча терма жамоалари ва клублари халқаро миқёсдаги мусобақалардан четлатилган эди. ФИФА томонидан бундай қарорнинг қабул қилинишига ҳукуматнинг федерация ишларига аралашгани сабаб бўлган эди.
Шундан келиб чиққан ҳолда, «Моҳун Баган» клуби ОФК Кубогидан четлатилган эди. Жамоа яримфиналда «Сўғдиёна» билан тўқнаш келиш эҳтимоли бор эди.
Аммо сўнгги кунларда Ҳиндистон футбол федерацияси ФИФА талабларини бажаришга рози бўлган ва тақиқнинг олиб ташланишига умид қилмоқда. Агар тақиқ 6 сентябрга қадар олиб ташланса «Моҳун Баган» клуби ОФК Кубогидаги иштирокини давом эттиради ва чоракфиналда Малайзиянинг «Куала Лумпур» клуби билан ўйнайди.
Агар «Сўғдиёна» яримфиналгача етиб борса, «Моҳун Баган»/«Куала Лумпур» жуфтлиги ғолиби билан тўқнашиши мумкин.
Бунга қадар жиззахликлар Ҳонгконгнинг «Истерн» клубини мағлуб этиши лозим. Ўйин 6 сентябрь куни Жиззахда ўтказилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!