» » Бaхмaл тумaнидa янa биттa янги мaктaб фойдаланишга топширилди

Бaхмaл тумaнидa янa биттa янги мaктaб фойдаланишга топширилди

12 сентябрь 2022 г 564 Комментарии: 0

Бахмал тумани "Қирқ қишлоқ" МФЙ “Тўрттол” қишлоғида 176 ўринга мўлжалланган кўп қаватли мактаб биноси фойдаланишга топширилди.

Маросимни Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова очиб берди ва “Тўрттол” қишлоғи аҳолисини янгидан қад рослаган замонавий мактаб биноси билан табриклаб, ушбу мактабдан республикамизга керакли бўлган мутахассислар, олим ва профессорлар ҳамда ўз ишининг усталари етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Тадбирда сўзга чиққан маҳалла фаоллари ҳам янги бунёд этилган замонавий мактабни қуриб топширган қурилиш ташкилотига, туман ҳокимлигига ва мутасадди ташкилотларга қишлоқ аҳолиси номидан миннатдорчилик билдириб, келгусида ватанимиз равнақи учун спорт усталари ва халқаро олимпиада чемпионлари етишиб чиқишига ишонч билдирди.

Болажонларнинг саҳнавий чиқишлари ватанни мадҳ этувчи шерлари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!