» » Янгиободда ҳоким ёрдамчилари учун семинар ташкил этилди

Янгиободда ҳоким ёрдамчилари учун семинар ташкил этилди

20 сентябрь 2022 г 367 Комментарии: 0

Янгиобод туманида маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини таҳлилий ўрганиш ва уларга амалий тавсиялар бериш мақсадида семинар ташкил этилди.

Ушбу тадбирда вилоят, туман ҳокимликлари, барча МФЙларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари иштирок этди.

Семинарда ҳоким ёрдамчиларининг бугунги кунга қадар олиб борган фаолиятига таҳлилий ва танқидий ёндашилиб, маҳаллаларда янги иш ўринлари ташкил этиш, оилаларга даромад манбалари яратиш, ҳар бир ҳудудда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришдаги, аҳолига қулайликлар яратиш борасидаги ишлари таҳлил қилинди.

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ўрганиш давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳақида сўз борди. Келгусида қилинадиган ишлар режалаштирилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!