Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Пахта йиғим-терими мавсуми давомида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди
23 сентябрь 2022 г 389 Комментарии: 0
Пахта йиғим-терими мавсуми давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва бу борада аҳолининг хабардорлигини ошириш, шунингдек, тарғибот тадбирларини ташкил этиш бўйича Жиззах вилоят бандлик бош бошқармаси ҳамда Арнасой туман аҳоли бандлигига кўмаклаши маркази томонидан белгиланган жадвал асосида бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, Арнасой тумани “Янгибўстон” СИУда маҳаллий аҳоли ва Бухоро вилоятидан келган 60 нафар, “Олтин водий” СИУда маҳаллий аҳоли ва Сурхондарё вилоятидан келган 108 нафар, “Ҳамдўстлик” СИУда маҳаллий аҳоли ва Самарқанд вилоятидан келган 80 нафар теримчи ўртасида меҳнат шартномаларида кўрсатилган томонларнинг вазифалари, мажбуриятлари ва қонун бузилиш ҳолатлари рўй берганда жавобгарлик масалалари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!